- LOTIN-КИРИЛЛ
-
-
Ishonch telefoni (79) 220-10-20
Ishonch telefoni (79) 220-10-20
Ishonch telefoni: 1066, (79) 2201020
Aloqa raqami: (79) 2296206,
Umumiy bo'lim: (79) 2296280
Elektron manzil: navoi@exat.uz , info@navoi.uz.
Ishonch telefoni reglamenti
Навоий вилояти ҳокимлигида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ягона телефон орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш
ТАРТИБИ
I. Хизматнинг таърифи (паспорт)
1.1. Хизмат номи
Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш.
1.2. Хизмат натижалари
Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг ягона телефон орқали келиб тушган шикоят, ариза ва таклифларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш.
1.3. Хизмат кўрсатиш органи ва бланк олиш жойи
Навоий вилояти ҳокимлиги.
Мурожаатлар (ариза, таклиф ва шикоят) алоҳида шаклга эга эмас.
1.4. Ҳуқуқий асослар
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) Қонуни.
Навоий вилояти давлат органлари ва давлат муассасаларида
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом.
Навоий вилояти ҳокимлигининг Регламенти.
1.5. Хизматдан фойдаланувчилар
Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари Навоий вилояти ҳокимлигига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Мурожаат қилиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёҳуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Мурожаат қилиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.
Хорижий давлатларнинг жисмоний шахслари ва юридик шахслари вакиллари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Навоий вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 578-модда) Қонунига мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
1.6. Сўров бериш муддати
Якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача.
Тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача.
1.7. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар сўраб олиш ёҳуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддати истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Таклиф Навоий вилояти ҳокимлигига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
1.8. Мурожаатларни кўрмай қолдириш
Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
1.9. Тасдиқ бериш муддати
Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди.
II. Хизматдан фойдаланувчиларни хабардор қилиш
2.1. Ахборот таркиби ва ҳажми
Тақдим этилган маълумотлар ҳамда мурожаатлар таркиби ва ҳажмини эътиборга олган ҳолда кўриб чиқиб белгиланади.
2.2. Кенг миқёсда хабардор қилиш
Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.navoi.uz да жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ягона телефон орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳисоблагичи бўлимида эълон қилинади.
2.3. Сўров бўйича хабардор қилиш
Ягона телефон орқали соат 9:00 дан 18:00 гача (тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача) хизматдан фойдаланиш бўйича ҳар қандай катта ҳажмдаги аниқ ахборот берилишини талаб қилмайдиган савол юзасидан оғзаки маслаҳат (5 дақиқадан ортиқ эмас) олиш.
2.4. Хизмат кўрсатиш жойи ҳақида хабардор қилиш
Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 77А-уй.
2.5. Фойдаланиладиган ҳужжат бланклари (шакллар)
Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларидан ягона телефон орқали шикоят, ариза ва таклифлар қабул қилинади (ариза, таклиф ва шикоят учун алоҳида шакл мавжуд эмас).
III. Хизмат кўрсатиш
3.1. Иш вақти
Якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача.
Тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача.
3.2. Кутиш шартлари
Ушбу тартибнинг 1.7. бандида келтирилган муддатлар талаб этилади.
IV. Хизмат кўрсатиш тартиби
4.1. Мурожаатларга қўйиладиган талаблар
Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг телефон рақами, фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, телефон рақами, унинг жойлашган эри (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
(Эслатма: Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган эри (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёҳуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб ҳисобланади).
4.2. Хизмат ҳақи
Хизмат бепул амалга оширилади.
4.3. Давлат хизматини кўрсатиш босқичлари ва ички идоравий жараёнлар
Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.navoi.uz га кириб ариза, таклиф ва шикоят қолдириш учун ягона мурожаатлар (0 436) 2296206 телефон рақамига қўнғироқ қилиш лозим;
ягона мурожаатлар телефони орқали жавоб берувчи масъул ходим томонидан ариза, таклиф ва шикоятлар рўйхатга олинади;
тўпланган мурожаатлар шу куни Навоий вилояти ҳокимлигининг масъул раҳбарига танишиш учун киритилади;
Навоий вилояти ҳокимлигида ижро учун бошқарув масъул ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида ўрганиб чиқиб, тегишли чора кўриш учун тақсимланади;
ариза, таклиф ва шикоятлар ўрганилиб, тегишли чоралар қўлланилгандан сўнг мурожаат этувчининг хоҳишига кўра яшаш манзилига ёзма шаклда ёки электрон почта манзили орқали жавоб этказилади.
4.5. Рад этиш асослари
Ушбу тартибнинг 4.1. бандида келтирилган бандлар тўлиқ келтирилмаган ҳолда;
ягона мурожаатлар телефони орқали жавоб берувчи масъул ходимга ва бошқа шахсларга нисбатан ҳақоратли, туҳмат, беадаб сўзлар билан мурожаат этилган тақдирда;
бир хил мазмундаги ноаниқ мурожаат қайта қайта келганда;
мурожаат ўрганиб унга қарор чиқарилган бўлса.
V. Сифат таъминоти
5.1. Сифат параметрлари
Хизмат кўрсатиш сифати кўрсатиладиган хизматлар учун ўрнатилган тартибга тўлиқ жавоб беради.
5.2. Хизмат сифати устидан шикоят қилиш тартиби
Навоий вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан сифатсиз кўрсатилган хизмат ёки хизмат кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар бўйича Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.navoi.uz даги қайта алоқа шакли орқали шикоят қилиш мумкин.
Регламентни кўчириб олиш (Формат: .doc, Ҳажми: 53 kb)
Регламентни кўчириб олиш (Формат: .pdf, Ҳажми: 309 kb)