Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЎЗЛИДЕП НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ПРЕСС – ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.


O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ёшлар Парламенти аъзолари ҳамда тадбиркорлардан иборат гуруҳ дастлаб Навоий шаҳрида яқин кунларда фаолият бошлаган Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар, мижозларга хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг билим ва кўникмалари билан танишди.

Кармана туманида жойлашган кичик тадбиркорлик субъекти—полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарувчи “ОЗОД ПЛАСТ” МЧЖ  фаолияти ҳам ўрганилди. МЧЖ раҳбари Манзура Каримова билан суҳбатлашилиб, корхона фаолиятини кенгайтириш юзасидан тажрибали тадбиркорлар томонидан йўналишлар берилди.

Шунингдек, пресс –тур иштирокчилари  йилига ўртача 15 минг тонна 14 турдаги бентонит гил кукуни ишлаб чиқараётган “BENTONITE” МЧЖ да ҳам бўлиб, у ерда амалга оширилаётган ишлар ва инновацион  лойиҳалар  билан танишди. Айниқса, ёқилғи мойини ўзимизда ишлаб чиқарилаётган бентонит гил кукунидан фойдаланган ҳолда қайта тозалаш мумкинлиги ва бу 18 миллион сўмлик харажатни 5 миллионга қисқартишига оид лойиҳа кўпчилликни қизиқтириб қўйди.

Бундан ташқари, Навоий эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган  “TELEKOM  INNAVATIONS”, “TELEKOM  DEVICES  PRO”, “SHURTAN  Navoi PLast” корхоналарида ҳам бўлишди.

Навоий шаҳридаги Ёшлар хиёбони марказий майдонида O`zLiDePнинг 17 йиллиги муносабати билан кўнгилочар мусиқий дастур ҳам намойиш этилди.

 

Кўрилганлар сони: 1076 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus