Бугун: 01 Дек 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистонга 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассиси келяпти


Бугун, 17 апрель куни хитойлик мутахассислар гуруҳи Ўзбекистонга йўл олди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ COVID-19 коронавируси билан курашда ўзбек халқига ёрдам беради.

Аввалроқ, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков хитойлик шифокорларнинг Ўзбекистонга келиши ҳақида гапирганди. 

Унинг сўзларига кўра, бу масалага бевосита президент эътибор қаратган. Бош вазир музокаралар олиб борган. 

“Махсус самолётда хитойлик мутахассислар олиб келиниб, даволаниш усулларини кўриб чиқиш, бамаслаҳат кейинги чоралар режасини тузиш мўлжалланган”, - деганди Нурмат Отабеков Kun.uz’га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 20521 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus