Бугун: 08 Июн 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди.



Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама этилади. Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади. 

Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган. 

Кўрилганлар сони: 34137 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus