31.07.2014 10:27:17
Ўзбекистон фуқаролари 54 мамлакатга визасиз чиқиш имконига эга. Бу ҳақда Henley & Partners агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Виза чекловлари индексида хабар берилди, дебмаълум қилди Anhor.Uz.
Ўзбекистон мазкур рейтингда Сан-Томе ва Принсипи, Гвинея, Мали, Нигер ҳамда Того сингари давлатлар билан бирга 74-ўринни эгаллади. Бу Ўзбекистон фуқароларининг визасиз бориш мумкин бўлган мамлакатлар сонининг иккитага кўпайишига қарамай, ўтган йилги поғона сақлаб қолинганини билдиради.
Манбада айнан қайси давлатларга ташриф буюриш учун виза олиш шарт эмаслиги қайд этилмаган, деб ёзади Daryo.Uz.
Марказий Осиё давлатлари ичида фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича Қозоғистон энг яхши кўрсаткич (66 та мамлакат, рейтингда 64-ўрин)ни намоён қилган бўлса, МДҲ давлатлари ичида Россия фуқаролари 100 та мамлакатга визасиз бориш имконияти билан биринчиликни, Виза чекловлари индексида эса 38-ўринни эгаллади.
Рейтингда Финляндия, Швеция, Германия, АҚШ ва Буюк Британия етакчилик қилмоқда. Уларнинг фуқаролари 174 мамлакатга визага эга бўлмаган ҳолда бориши мумкин. Индексдан энг ёмон кўрсаткичлар эса Покистон, Сомали, Ироқ ва Афғонистонга тегишли эканини кўриш мумкин.
Маълумот учун, Виза чекловлари индекси фуқароларнинг 219 мамлакатга визасиз чиқиш имкониятини таҳлил қилувчи рейтинг бўлиб, у давлатлар фаровонлиги ва очиқлиги ўртасидаги боғлиқликни кўрсатиб беради.
Жами мурожаатлар:884
Кўриб чиқилган:448 (51%)
Кўриб чиқилмоқда:436 (49%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а