22.11.2014 18:58:28
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида спортни ривожлантиришга кенг эътибор қаратилди. Жумладан, халқимизнинг бебаҳо анъаналари, ноёб қадриятлари бўлган миллий спорт ўйинларига қизиқиш ошди. Улар замирида элимизга хос мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, доноликни мужассам этгани билан ёш авлоднинг маънан ва жисман баркамоллигида муҳим ўрин тутади.
2009 йил 14 апрелда Ўзбекистон "Ўзбек жанг санъати" Федерациясининг Республика Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши ана шу муҳитни яратиш йўлидаги қадамлардан бири бўлди.
Ушбу миллий спорт тури вилоятимизда ҳам кенг оммалашиб бормоқда. Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли 1-сон олимпия захираларига ихтисослашган БЎСМ ва унинг туманлардаги бўлимларида 200 нафардан ортиқ 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўзбек жанг санъати билан шуғулланиб, кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келишмоқда.
— Барчамизга маълумки, Хитой "у-шу", Корея "таэквон-до", Япония "каратэ" каби жанг турлари билан машҳур, — дейди биз билан суҳбатда 1-сон олимпия захираларига ихтисослашган БЎСМ директори Нуриддин Тошев. — Ушбу давлатларда миллий спорт турини ўрганиш мактаб дастурига киритилган. "Ўзбек жанг санъати" ҳам ўзининг узоқ тарихига эга. Унда кураги ерга тегмаган полвонларимиз, ўзининг кучли стратегияси билан мағлубият нималигини билмаган буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз шижоати, жасорати акс этган. "Ўзбек жанг санъати" терма жамоаси аъзоларининг 2010 йил октябрда Кореяда ўтказилган Бутунжаҳон Якка курашлар фестивалида иштирок этиб, 42 давлат ичидан фахрли 1-ўринни эгаллашлари ҳам шундан. Қувонарлиси, ёшларимиз орасида ушбу спорт тури билан шуғулланаман деганлар сафи ортиб бормоқда.
Яқинда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган "Ўзбек жанг санъати" тури бўйичаЎзбекистон кубогида олимпия захираларига ихтисослашган БЎСМ ўқувчилари Ш. Ризаев, Э. Қўлдошев, М. Насимов, Ж. Хайруллаев, Х. Абдураимовлар муваффақиятли қатнашишди. Ёш спортчиларга Шерали Шодмонов, Тошназар Муродов, Тўйбой Темировлар мураббийлик қилиб келишмоқда.
— "Ўзбек жанг санъати" билан шуғулланаётганимга бир йилдан ошди, — дейди Ё. Исомиддинов. — Мураббийим Фарҳод ака Муҳаммадиевдан миллий спорт туримизнинг барча сир-синоатларини ўрганишга ҳаракат қилаяпман. Менга кўпроқ "Қалқон" комплекс машқи ёқади. Унда ҳимоя билан зарба бир вақтда бажарилади. Келажакда жаҳон чемпиони бўлиб, онажоним, устозларим ишончини оқлашни ният қилганман.
"Бизнинг юксалиб бораётган қудратимиз, салоҳиятимиз дунё спорт майдонида қўяётган, жаҳон жамоатчилигини ҳайратда қолдираётган қадамларимизда ҳам намоён бўлмоқда", деганди Юртбошимиз. "Ўзбек жанг санъати" Федерацияси аъзолари бўлган навоийлик ёш спортчиларнинг бугунги ютуқлари ўша дадил, шахдам қадамларнинг давоми сифатида кун келиб дунёни лол қолдиришига ишонамиз.
Зулфия БОБОЕВА.
Жами мурожаатлар:833
Кўриб чиқилган:448 (54%)
Кўриб чиқилмоқда:385 (46%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а