Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЗАРАФШОН ШАҲАР АҲОЛИСИГА ҲАР КУНИ 600 ЛИТР СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА


Зарафшон шаҳри Қизилқум саҳросининг ўртасида, вилоят марказидан 200 км. масофада жойлашган бўлиб, аҳоли сони бўйича вилоятда Навоий шаҳридан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди, ушбу йирик саноат марказида 80 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Давлатимиз томонидан тадбиркорликни кенг қўллаб-қувватланиши натижасида шаҳар атрофидаги саҳро ерлар ҳам ўзлаштирилиб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида чўл ҳудудларидаги фойдаланилмай келаётган яйловларда бир қатор чорвачилик фермер хўжаликлари ташкил этилмоқда.

Зарафшон шаҳар саноат зонасида ташкил этилган “Томди Янги Ғозғон” фермер хўжалиги шулар жумласидандир.

Ушбу хўжалик йирик ва майда шохли молларни парваришлашга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 170 бош йирик шохли ва 500 бош майда шохли моллар парваришланмоқда. Шаҳар аҳолисига ҳар куни 600 литр сут маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Фермер хўжалигида 20 дан ортиқ иш ўринлари яратилган.

Чорва молларининг зотини яхшилаш эвазига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида ушбу фермер хўжалиги кредит ва ўз маблағлари ҳисобига Украина давлатидан 80 бош қизил ола зотли наслли мол олиб келинди.

Етиштирилаётган маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фермер хўжалиги томонидан сутни пастеризация қилиш ва қадоқлаш автоматлаштирилган линиялари ишга туширилган.

Шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ушбу хўжаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилиши билан бир қаторда қорамолларни сунъий уруғлантириш, дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўз вақтида ўтказилиб келинмоқда.

Шу каби хўжаликларнинг ташкил этилиши бепоён Қизилқум яйловларидан самарали фойдаланиш ҳисобига чорвачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига қўшимча иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.

 А.СУННАТОВ,

Зарафшон шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 1362 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus