Бугун: 02 Дек 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТ РАҲБАРИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДАГИ ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ


Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги бир қатор тиббиёт муассасаларидаги мавжуд имкониятлар ва муоммоларни ўрганди.
Хусусан, вилоят раҳбари соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли автокорхонада бўлиб, у ердаги ҳолатни кўздан кечирди. Корхонада аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Навоий шаҳридаги “Тез тиббий ёрдам бўлими”, Перенатал марказ каби тиббиёт муассасаларида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
Ташриф давомида Н. Турсунов вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам бўлди ва муассасадаги шароитлар билан танишди.
Ушбу марказда даво муолажаларини олаётган беморлар билан суҳбатлашиш асносида уларнинг таклиф ва мурожаатлари эшитилиб аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Кўрилганлар сони: 147 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus