Бугун: 25 Сен 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТ РАҲБАРИ ҚИЗИЛТЕПАДАГИ ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ


Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Қизилтепа туманида бўлди.

Ташриф жараёнида туман ҳокими У. Файзиев, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А. Маҳмудалиев иштирокида "Янги аср" фермер хўжалиги томонидан чўл ерларида амалга оширилаётган деҳқончилик ва қурилиш ишлари билан танишилди. Хўжалик раҳбари Ж. Темиров билан унинг фаолияти ҳақида суҳбатлашилди.

Ташрифнинг навбатдаги объекти туман марказида бунёд этилган Алишер Навоий массиви бўлди. Бу ерда амалга оширилаётган ободончилик ишлари билан танишилди.

Шунингдек, Н. Турсунов Маликобод маҳалласида бунёд этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивидаги қурилиш ишларини ҳам кўздан кечириб, қурувчиларга жараённи тезлаштириш ва ишларни сифатли амалга ошириш бўйича ўз таклифларини берди.

Кўрилганлар сони: 1123 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus