Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТ РАҲБАРИ ХАТИРЧИЛИК МИРИШКОРЛАР ВА БОҒБОНЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ


Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Н. Турсунов Хатирчи туманида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Хусусан, вилоят раҳбари ташриф давомида бир қатор тадбиркорлар, миришкор деҳқонлар ва соҳибкор боғбонлар билан учрашиб, уларнинг фаолияти билан танишди.
Туманнинг "Янги қурилиш" маҳалласида Баҳриддин Эшмуродов раҳбарлик қилаётган "Севара Чинора даласи" фермер хўжалиги дала майдонларида соя етиштириш ишларини кўздан кечирди.
Ҳозирда фермер хўжалигининг жами 178 гектар ер майдони бўлиб, шундан 22 гектарида соя ўсимлиги парвариш қилинмоқда.
- Соя ўсимлиги ҳудудимиз учун ноанъанавий бўлгани боис унинг агротехник тадбирларини ҳам ўз вақтида, адашмай олиб бориш зарур бўлади, - деди Н. Турсунов фермер билан суҳбат чоғида.
- Кейинги йилда янада кўпроқ ер майдонига соя экмоқчимиз, - дейди ўз навбатида Б. Эшмуродов. - Соя ўсимлигининг жуда фойдали томонлари кўп, даромади ҳам яхшигина.
Шундан сўнг Н. Турсунов эронлик тадбиркор Ҳажи Амирхони Меҳршод Маъсуд раҳбарлик қилаётган "Раманд яшил" ("CAS PIAN AGRO") маъсулияти чекланган жамият шаклдаги хорижий корхона далаларида бўлди.
"Раманд яшил" хорижий корхонаси томонидан замонавий суғориш тармоқларини жорий этиш орқали 652 гектар яйлов ерларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Бугунги кунда 1,5 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниб, 200 гектардан ортиқ ер майдонлари ўзлаштирилди.
Хусусан, 2021 йилда 30 гектар ер майдонига 150 минг доллар инвестиция ҳисобига помидор экилиб, қарийб 100 минг доллар миқдорида фойда олинди.
- Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринларини яратишни режа қилганмиз, - дейди хорижий тадбиркор.
Вилоят раҳбари Хатирчи туманидаги "Янги қурилиш" маҳалласида бўлиб, маҳаллада истиқомат қиливчи ёшларга 20 сотихдан берилган ерлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалла ёшлари билан суҳбатлашиб уларни қийнаётган муаммолар ўрганиб ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Ташрифнинг кейинги манзили "Тамабаҳрин" маҳалласида яшовчи фуқаро Неъмат Дониёров хонадони бўлди.
- Асли касбим ўқитувчи, ҳозирда нафақадаман, - дейди Н. Дониёров вилоят раҳбари билан суҳбат чоғида. - 20 сотих томорқамда узум, нок, шафтоли каби меваларни етиштириб, халқимиз дастурхонига етказиб беряпмиз. Меҳнатимиз ортидан даромадимиз ҳам ортмоқда. Бундан ташқари, 2 гектар майдонда кўчат етиштириш билан ҳам шуғулланаман.
Н. Турсунов хатирчиликлар билан учрашувлар чоғида ҳудуд аҳолисининг меҳнаткаш ва ишбилармонлигини эътироф этаркан, айрим боқимандалик кайфиятида бўлган кишиларни ҳам ўз меҳнати орқали нафақат даромад, балки эл орасида обрў-эътибор топишига эришиш ҳам муҳим вазифалар сирасига киришини таъкидлади.
Кўрилганлар сони: 333 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus