Бугун: 22 Сен 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ВИЛОЯТ ҲОКИМИ "БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ" ТАДБИРИГА ИШТИРОК ЭТДИ


Мамлакатимиз бўйлаб кезиб юрган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик шодиёналари байрам шукуҳига Билимлар куни ҳам улашиб кетди. Эрта тонгдан барча таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланиб, мактаблар яна ўқувчиларни ўз бағрига олди. Бундан ёш авлод қалбида қувонч ҳисси намоён.  
Навоий вилоятидаги 368 та умумтаълим мактабларида ҳам “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида “Билимлар куни” тадбирлари ўтказилди.
Навоий вилояти халқ таълими бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига 18 минг 284 нафар ўқувчи қабул қилинди.

Навоий шаҳридаги 1-алоҳида фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослашган умумтаълим мактабини жорий йилда 137 нафар 11-синф ўқувчилари битирган бўлиб, уларнинг 135 нафари олий таълим муассасасига талабаликка тавсия этилган. Қабул қилиш кўрсаткичи 98,54 фоизга баробар. Тавсия этилганларнинг 27 нафари давлат гранти асосида, 53 нафари тўлов-контракт асосида ўқиш имкониятини қўлга киритди. Мактаб “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақасининг республика босқичида 1-ўринни ишғол қилиб, вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов Навоий шаҳридаги ана шу 1-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирларида иштирок этиб, педагоглар жамоаси ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.
Шу билан бирга, илк мактаб остонасига қадам қўйган болажонларга Президент совғаларини улашди.

Кўрилганлар сони: 282 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus