Бугун: 04 Окт 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҲУЖЖАТЛАРДА КЎРСАТИЛМАГАН ПАРФЮМЕРИЯ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЎХТАТИБ ҚОЛИНДИ


Мамлакатимиз аҳолиси томонидан парфюмерия маҳсулотларга бўлган талаб юқори. Бугунги кунда мазкур товарларнинг бир қисми хориждан импорт асосида олиб келинмоқда ва бу жараёнларга давлатимиз томонидан бир қатор имкониятлар яратилган. Юртимизда  яратилаётган бундай имкониятларга қарамай божхона назоратидан яширган холда ноқонуний равишда товарларни олиб кириш холатлари ҳанузгача учраб турибди.

 

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

 

Натижада, иккита ҳолатда божхона назоратидан яширилган ва хужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 53,9 миллион сўм бўлган парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан  суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 2144 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus