Бугун: 20 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > УСТА-ШОГИРД ЖАНЖАЛИ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ


Бу воқеа Учқудуқда содир бўлди. Спиртли ичимлик ичиб одамийлигини унутган икки нафар фарзанднинг отаси  32 ёшли йигит  62 ёшли фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда туман ИИБ терговчиси Хуршид  Абдумуродов  хабар бермоқда.

  2020 йил  2 август куни  соат тахминан 22:30ларда Учқудуқ тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган гаражда  шу ерда устачилик билан  шуғулланадиган шахслар  спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади. 32 ёшли  У.У. қўллари ва оёқлари билан В.М.ни уриб дўппослагаши натижасида В.М. ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

  Ходимнинг таъкидлашича, ўз вақтида тез тиббий ёрдам чақирилмаганлиги боис  В.М.га биринчи тиббий ёрдам  кўрсатилмагани оқибатида  у воқеа жойида вафот этган.

 Энг ачинарлиси  жиноятчи ҳам, жабрланувчи ҳам узоқ йиллар давомида бир-бирларига кўмакдош устоз-шогирд бўлиб автомашиналарнинг эҳтиёт қисмларини таъмирлаб келишган.        Бугун атрофимизда рўй бераётган воқеалар, коронавируснинг инсоният тақдирига бераётган зарбаси бизни омонат жонимизни  асрашда  бир-биримизга кўмаклашишга чақиряпти. Бироқ  ўз нафсининг қулига айланиб, ичкилик  сабаб ўзлигини йўқотган бир йигит одам ўлдириб  жиноятчига айланди.

 Бугун "Дўстлик" маҳалласи  аҳолиси билан  ана шу жиноят муҳокама қилинди.

 Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1699 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus