Бугун: 26 Мар 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҚУРИЛИШ СИФАТИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан, давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби аъзолари томонидан Навоий вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Хусусан, Бош прокуратуранинг қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Абдураҳим Муҳиддинов Навоий шаҳрида бўлиб, ҳудудда бу борада амалга оширилаётган ишларни ўрганди ва йўл қўйилган камчиликларни камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Ўрганиш давомида ҳудудда барпо этилётган Қўғирчоқ театри биноси қурилиш жараёни билан танишилди. Буюртмачи, қурувчи ва пудратчиларга қонун талабларининг бажарилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Кўрилганлар сони: 813 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus