30.03.2017 11:21:58
Зебо ўрта мактабда ўқиб юрган вақтларда тикувчи бўлишни орзу қиларди. Мактабда тикиш-бичиш тўгаракларида фаол иштирок этиб, ўзининг тиришқоқлиги билан бошқа ўқувчилардан ажралиб турарди. Шу касбга қизиққани боис мактабни тугатгач, 1993 йилда Жиззах шаҳридаги енгил саноат техникумининг тикувчилик бўлимига ўқишга кириб, уни имтиёзли диплом билан тамомлади. Ўқиш даврида устозларининг барча топшириқларини аъло бажариб, шу соҳанинг сир-асрорларини қунт билан ўрганди. Техникумни тамомлагач, тўрт йил Арнасой туманидаги иқтисодиёт коллежида ўз соҳаси бўйича талабаларга дарс берди.
2009 йилда турмуш ўртоғи НКМК Марказий кон бошқармасига ишга киргани боис у ҳам Зарафшон шаҳрига келди.
Севган ишини пухта эгаллаш учун "Тошкент юлдузи" хусусий фирмасига қарашли "Машҳура ленд" ўқув марказининг Зарафшон филиалида иш бошлайди. Бу филиалда тикувчилик, элита парда тикиш, уй ҳамшираси, компьютер саводхонлиги, сартарошлик, карвинг (ҳар хил мевалардан гул ясаш) бўйича мутахассислар тайёрланади. Тикувчилик курси 4 ой бўлиб, қолган курсларда ўқиш 2 ой давомида олиб борилади. Кам таъминланган оилалар болалари шаҳар ҳокимининг йўлланмаси билан бепул ўқитилади.
Шу давр ичида турли мутахассисликлар бўйича 1,5 минг ўқувчига сертификат берилди.
Анчадан буён шу филиалда Зебо Қўзибоева раҳбар бўлиб ишламоқда. 2012 йилда Тошкентдаги "Машҳура ленд"да малакасини ошириб келди. Курсни тамомлаганлардан Меҳринисо Нуриддинова, Шаҳноза Муртазоевалар "Агама" фабрикасида ишлашмоқда. Элита парда тикиш курсини тугатган шогирдлари Гулруҳ Қаландарова, Маъмура Усмонова шаҳардаги цехларда фаолият кўрсатмоқдалар.
"Ҳунар бўлса қўлингда, нон топилар йўлингда" деганларидек, курсни битирганларнинг барчаси халқимизга хизмат қилиб келмоқда.
Саъдулла АБДУЛЛАЕВ,
жамоатчи мухбир.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:683
Кўриб чиқилган:448 (66%)
Кўриб чиқилмоқда:235 (34%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а