Бугун: 19 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!


Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, вилоят ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли бўлинмаларида аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи аутсорсерларни танлаш бўйича вилоят Танлов комиссияси вилоят ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси вилоят бошқармасида ҳарбий хизматчиларни 2021 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш хизматларини аутсорсинг шартлари асосида ташкил этиш юзасидан ўтказиладиган танловга таклиф этади.

 

Танловда иштирок этувчи талабгорлар вилоят Танлов комиссиясига қўйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

 

Танловда қатнашиш учун Танлов комиссиясига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани (ёпиқ пакетда) тақдим этади:

 

юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

 

талабгорнинг тегишли фаолияти турини амалга ошириш учун лицензияси нусхаси;

 

молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни банк ҳисоб-рақамларида ҳарбий хизматчиларни овқатланишини ташкил этиш учун етарли маблағлар мавжудлиги (йил бошидан айланма маблағи) ҳақида банк муассасининг маълумотномаси асли;

 

солиқ органларидан солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

 

муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

 

бухгалтерия баланси нусхаси (молиявий натижаси);

 

тегишли тармоққа олдин хизмат кўрсатганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (Ҳарбий қисм ёки ижтимоий муассасасанинг тавсифномаси);

 

Моддий техник базасини мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар:

 

- Транспорт воситасининг мавжудлиги (тех паспорт нусхаси),

 

- Маҳсулотлар захираси учун омборхона мавжудлиги ва ҳажми (кадастр ҳужжати нусхаси);

 

- Совутгичли сиғими (холодильник) борлиги ва ҳажми (кадастр ҳужжати нусхаси);

 

- Ишловчи ходимлар сони ҳамда матахассислиги тўғрисидаги маълумотлар.

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

ЭСЛАТМА!!! Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар ойда янгидан тасдиқланади.

 

Танлов таклифларини қабул қилиш 2021 йил 31 мартдан 2021 йил 9 апрель куни соат 18-00 гача давом этади. Талабгорларнинг таклифлари Танлов комиссияситомонидан кўриб чиқилади.

 

Мурожаат учун манзил: Навоий шаҳри, И.Каримов кўчаси 77а-уй,

 

Маълумот учун телефонлар: (79) 229-62-75, (79) 229-62-50, (ходим: А.Қодиров).

 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

 

Танловга марҳамат қилинг!

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus