18.03.2017 16:16:57
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан қулай, арзон, замонавий ва шинам уй-жойлар қурилиб, имтиёзли ипотека кредити фуқароларга берилмоқда. Мазкур уй-жойларнинг ажратилиш жараёнида маҳалла фуқаролар йиғинининг ваколати қандай? Кимлар бундай уй-жойларга эга бўлиши мумкин? Биз ана шу савол билан "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Кармана туман бўлинмаси раиси Нормамат Очиловга мурожаат қилдик.
— Янгиланган лойиҳа асосида қурилаётган арзон уй-жойларга талабгорларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аниқлайди. Улар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлашни амалга оширади. Бунда уй-жойнинг биринчи ва иккинчи турига талабгор фуқарога тавсифнома бериш йўлга қўйилади. Шу орқали тизимнинг шаффофлиги ва ишончлилиги таъминланади.
— Фуқароларга тавсифнома беришда нималарга эътибор қаратилади?
— Бунда ариза берувчи мулк ҳуқуқи ва турар-жойга эга эмаслиги, ижарада ёки яроқсиз хонадонда яшаши биринчи галда ҳисобга олинади. Бошқа оила ёки бошқа оилалар билан бир уйда ёхуд бир квартирада яшаётган, кўп болали, кам таъминланган оилаларга ҳам эътибор қаратилади. Арзон уй ажратилишида бир ёки ундан ортиқ бола ота-оналардан бири томонидан, яъни тўлиқ бўлмаган оилада тарбияланиши ва боқилиши ҳам инобатга олинади.
Ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ, алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахс ёки биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги ҳам тавсифнома берилишида аҳамият касб этади.
Холбиби САФАРОВА ёзиб олди.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:720
Кўриб чиқилган:448 (62%)
Кўриб чиқилмоқда:272 (38%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а