Бугун: 17 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > УЙ БЕКАЛАРИ АРҚОН ТОРТИШИШДИ


Аёлларни рўзғор ташвишларидан чалғитиш, уларнинг қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш ҳамда спортга жалб қилиш борасида зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган “Маҳалламиз гўзали” мавзуидаги спорт мусобақаси “Истиқлол” маҳалласида бўлиб ўтди.
Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташкил этган тадбирда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи уй бекалари ҳамда 10-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ўзаро куч синашдилар.
Эпчил, чаққон аёллар мусобақаси жуда қизиқарли тус олиб, арқон тортиш шартларида ҳар иккала 
томон ҳам бўш келишмади. Бу ҳолат ҳайъат аъзоларини ҳам ғолиб гуруҳни аниқлашда бироз ўйга толдирди.
– Маҳалламизда яшайдиган уй бекаларининг ҳам фаол эканликларини шу мусобақа мобайнида кузатдик, – дейди “Истиқлол” МФЙ маслаҳатчиси Ҳусния Норова. – Ҳар томонлама қувноқ, ҳаракатчан аёлларни кўриб қувондик. Бу каби спорт мусобақалари жамиятда аёлларнинг мавқеини ошириш билан бирга уларнинг саломат бўлишига ҳам катта ҳисса қўшади.

Маърифат ШАРИПОВА.

Кўрилганлар сони: 6078 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus