Бугун: 04 Июн 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Тошкентда 642 метрлик кўприк барпо этилди


Президентимиз Ислом Каримов 29 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди.

 

Хусусан, ЎзАнинг хабар беришича, Ислом Каримов Шайхонтоҳур туманининг Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишган чорраҳада бунёд этилган янги замонавий кўприкни бориб кўрди.

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик темир йўл компанияси ҳузуридаги “13-кўприкқурилиш” трести бунёдкорлари томонидан барпо этилган ушбу транспорт боғламаси автомобилларнинг ҳаракатланиши учун кенг қулайлик яратади.

Хабарда айтилишича, кўприкнинг узунлиги 642, эни 19 метрни ташкил қилади.

ЎзАнинг алоҳида қайд этишича, Абдулла Қодирий ва Лабзак кўчалари кесишган жойда транспорт тиғизлиги автомобиллар ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирар эди. Янги бунёд этилган кўприк бу муаммоларга барҳам бериш билан бирга, автомобиллар ҳаракатининг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

Бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида Абдулла Қодирий кўчасига туташ кўчалар кенгайтирилди, собиқ “Динамо” спорт дўкони ўрнида замонавий савдо мажмуалари қад ростлади. Шаҳар ландшафтининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган Анҳор каналига туташ кўчалар, майдон ва хиёбонларда яшил ҳудудлар кенгайтирилди.

Кўрилганлар сони: 34154 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus