Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТОМОРҚАСИДАН ЙИЛИГА 200 МЛН СЎМГАЧА ДАРОМАД ҚИЛАЁТГАН ЁШЛАР


Боғдорчилик ўзбек халқи учун азалдан отамерос. Қаҳрамонимиз Сирож Саидов ҳам ота-боболаридан мерос бўлган узумзорларни бугун янада яшнатиб келмоқда.

- Биз азалдан боғдорчиликни ўзимизга касб этганмиз дейди, - Қаҳрамонимиз Сирож Саидов.  - Ўзим  1 гектар ер майдони олиб замонавий услубда узум етиштиришни бошлаганимга 4 йил бўлди. Ҳозирги вақтда 3 нафар доимий, 10 нафар мавсумий ишларга ўзим қатори тенгдошларимни ҳам жалб этиб, уларни бандлигини ҳам таъминлашга эришдим. Узумдан ташқари майиз етиштириш ишларини ҳам олиб бораман ва ички бозорга олиб чиқиб, йилига 200 млн сўмгача даромад қиламан.

 Қаҳрамонимизнинг келажакда мақсадлари улкан. Ҳозирда яна 10 гектар ер олиб даромадини оширишни ва иш ўринларини кўпайтириб, маҳсулотини ташқи бозорга ҳам олиб чиқишни мақсад қилган.

 Дарҳақиқат, бугунги синовли дамларда Сирожиддин каби ёшлар ўз оиласига даромад олиб кирибгина қолмай балки, тенгдошларига чинакам намуна ҳам бўлиб келмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 1275 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus