Бугун: 23 Сен 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТОМДИ ТУМАНИДА КАЗИНО ҚУРИЛМАЙДИ


Ижтимоий тармоқларнинг бирида Томди туманида "Тўрт қаватли казино шу билан бирга инновацион мактаб, спорт иншоотлари, даволаш муассасалари, замонавий меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуалари инвесторлар учун барпо қилинади” номли мақола эълон қилинган эди.

Ўрганишлар жараёнида Томди тумани Аяққудуқ ОФЙ 2021 йил “Обод қишлоқ” дастури киритилганлиги, 16 км узунликдаги 5.300 млн сўмлик йўлларни таъмирлаш, шундан 2.800 млн сўмлик 5 км узунликдаги йўлларни асфалтьлаштириш, 2.500 млн сўмлик 11 км узунликдаги йўлларни шағал ётқазиш йўли билан таъмирлаш, 1,5 км  узунликдаги 1.300 млн сўмлик пиёдалар йўлакчаларини қуриш ишлари олиб борилиши маълум бўлди.

Шунингдек, 70 дона 400.0 млн сўмлик тунги ёритиш устунларни ўрнатиш, 2,8км узунликдаги 200,0 млн сўмлик устунларга кабелларни ўрнатиш, 220 дона 270,0 млн сўмлик таянч устунларни алмаштириш, 6 км узунликдаги 180 млн сўмлик электр кабелларни алмаштириш, 3 дона 8 млн сўмлик трансформаторларни алмаштириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари,  3.970,0 млн сўмлик 18 км узунликдаги ичимлик суви қувурларни тортиш, ҳудуддаги 3-сонли 96 ўринли мактаб биносини реконструкция қилиш, 50 ўринли ҚВП биносини жорий таъмирлаш ҳамда 90 ўринли МТТ биносини янгидан қуриш ишлари белгиланган.

Бир дона автобекатни янгидан қуриш ҳамда 2 та автобекатни реконструкция қилиш йўли билан таъмирлаш ишлари ҳам белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, Томди туманида аҳоли фаровонлиги ва инвесторлар учун шарт- шароитлар яратилмоқда. Туманда бунёдкорлик, қурилиш ишлари олиб борилмоқда, аммо, казино қуриш кўзда тутилмаган.

Навоий вилояти инвесторлар ва сайёҳлар учун доимо очиқ ҳамда қулай шароит яратишга интилади.

 

Кўрилганлар сони: 958 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus