Бугун: 20 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > “ТИКО” АҒДАРИЛИБ КЕТДИ. ҲАЙДОВЧИСИ ЭСА...


Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Навоий вилояти ҳудудида жами 90 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, шундан 15 таси ёки 16 фоизини “Ағдарилиш” ҳолатларини ташкил этган. Афсуски, вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳаракат иштирокчилари томонидан амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя қилмаслик ва ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш пайтида ухлаб қолишлари натижасида кўнгилсиз ҳодисалар юзага келмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 22 август куни соат 05:25 ларда Томди тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 (Навоий-Зарафшон-Учқудудуқ) автомобиль йўлининг 163 км.да Зарафшон-Навоий йўналишида ҳаракатланиб келаётган  И.Э. ўз бошқарувида бўлган “Тико” русумли автомашинани бошқариб бориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ағдарилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада “Тико” русумли автомашина ҳайдовчиси И.Э. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

          Мазкур ҳолат юзасидан Томди тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўрилганлар сони: 1565 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus