Бугун: 22 Сен 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТЕЗКОР ТАДБИР НАТИЖАСИДА ОВ ҚУРОЛИНИНГ НОҚОНУНИЙ САҚЛАНИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ


Божхона органлари томонидан амалга оширилаётган тезкор- тадбирларнинг катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳар қандай жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини олдини олиш, кенг жамоатчилик ўртасида ҳуқуқбузарлар профилактикаси ўтказиш жиноятчиликнинг олдини олишда яхши самара бермоқда.

 

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Навоий вилоятининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Е томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона 16 калибрли, бир стволли, қўндоқ рақами К89882, ствол рақами К43682 ва дастак рақами Л52865 бўлган ов қуролини Томди тумани Сукетти ОФЙнинг Қозоғистон Респбликаси билан чегара ҳудуди атрофида жойлашган чўл ҳудудларидаги саксовул ўсимлиги тагида кўмилган ҳолда яширинча сақлаб келаётганлиги аниқланди.

 

Хозирда мазкур ов қуроли далолатнома асосида вақтинча сақловга  олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Кўрилганлар сони: 352 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus