Бугун: 02 Дек 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > “TECHNOWAYS” МАРАФОНИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ


Технологик стартап эгалари учун йилнинг энг йирик тадбири - “TechnoWays” марафонининг республика босқичига 17 октябрь куни INNO технопаркда расман старт берилди.

“InnoWeek.uz-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ўтказилаётган мазкур тадбирни Инновациялар Миллий офиси Бош директори Олимжон Тўйчиев очиб берди.
Марафонининг республика босқичида 90 нафар ёш инноватор ўз лойиҳалари билан иштирок этмоқда.
Уч кунлик марафон давомида иштирокчилар ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказади. Энг сара лойиҳа эгалари марафон якунида саралаб олиниб рағбатлантирилади.
Маълумот ўрнида ушбу марафонда Навоий вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш. Холбоев ҳамда Кармана тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Зайниевлар ҳам иштирок этишмоқда.

Кўрилганлар сони: 292 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus