25.10.2018 11:04:28
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда "Тараққиёт стратегияси" маркази директори Акмал Бурхонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров, Конрад Аденауэр жамғармасининг юртимиздаги ваколатхонаси координатори Ашраф Алиқулов сўзга чиқиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши, унинг босқичма-босқич амалга оширилишида Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик фикри ҳамда таклифларининг инобатга олиниши, мазкур ҳужжат ижроси юзасидан ҳудудларда олиб борилаётган мониторинг натижалари ва таҳлиллар хусусида тўхталди. Айниқса, қабул қилинган дастур асосида жойларда тарғибот ишларини олиб бориш, бунда ҳамкорликни йўлга қўйиш ижобий самара бераётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, жорий йилги Давлат дастурининг ишлаб чиқилишида кенг жамоатчиликнинг фикри алоҳида ўрганилган. Масалан, бунда фуқаролар томонидан 5 мингдан ортиқ таклифлар билдирилган.
— Ҳаракатлар стратегиясининг жорий йилга мўлжалланган Давлат дастури ижросига назар ташласак, 231 банддан иборат ҳужжатнинг 132 таси ижроси таъминланган, — дейди "Тараққиёт стратегияси" маркази лойиҳа раҳбари А. Маматхонов. — Масалан, Сайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, мазкур ҳужжат айни пайтда кенг муҳокама этилмоқда. Шунингдек, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳокимиятнинг халққа янада яқинроқ бўлишини таъминлашга қаратилган бир нечта таклифлар илгари сурилган эди. Шу асосда жорий йилнинг 20 апрелидан бошлаб интернетда махсус платформа яратилиб, "Менинг фикрим" портали тест режимида ишга туширилди. Айни пайтда бу веб саҳифа ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этмоқда. Ўз навбатида вилоятлараро ва ҳудудлар ичидаги жами 74 та чегара постларини тугатиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.
Дастурга асосан, хорижий валюта айланишини тартибга солиш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳсулот етиштириш самарадорлигига эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, стратегиянинг энг катта қисмини эгаллаган 4-йўналиши бўйича 61 та банддан иборат чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, аҳолининг даромадларини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва такомиллаштириб бориляпти.
Семинарда ҳамкорликни янада кучайтириш, тарғибот ишларида ҳамжиҳатлик ва ташаббускорлик ижобий натижа бериши хусусида фикр алмашилди. Бу борада келгусидаги режалар белгилаб олинди.
Жами мурожаатлар:888
Кўриб чиқилган:448 (50%)
Кўриб чиқилмоқда:440 (50%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а