Бугун: 02 Дек 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАГИ ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИШИДА ШАФФОФЛИК ВА ОЧИҚЛИК


Ўзбекистон Республикаси Президентининг август ойида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилиши анъанага айланди. Мулоқот доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш ва фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сонли “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор юзасидан Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Бизнес-Омбудсман ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари, назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Эндиликда мазкур Қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб:

-тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинади. Рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.

-ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот текширув ёки профилактика тадбирлари тугаган кундан бошлаб уч кун муддатда мазкур  ахборот тизимига киритилади.

Маълумот учун, “Ягона давлат назорати” ахборот тизими тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнларини мувофиқлаштириш ва уларнинг очиқлигини таъминлаш, шунингдек, давлат назорати функциялари, мажбурий талаблар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг электрон реестрларини юритишга қаратилган бўлиб, ушбу тизим тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан назорат қилинади.

Қарор билан қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда.

Назорат қилувчи органлар:

-“Хавфни таҳлил этиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилади;

-тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас;

-профилактика тадбирларини  тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган режа-графиклар асосида тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда  амалга оширади;

-тадбиркорлик субъектлари мансабдор шахсларни қуйидаги ҳолларда текширув ўтказиш учун ўз ҳудудига қўймаслик ҳуқуқига эга:

а) текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганда;

б) текширув белгиланган тартибда Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ёки у хабардор этилмаганда;

в) тадбиркорларни текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;

г) улар текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органларга “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидаги давлат назорати функциялари реестрига киритилмаган функциялар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказиш тақиқланади.

Шунингдек, масъул органларга қуйидаги топшириқлар берилган:

-давлат назорати функциялари ва текширувларни қисқартириш бўйича таклифларни киритиш;

-Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартибини, шунингдек, назорат қилувчи органларнинг “хавфни таҳлил этиш” тизимларига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлаш.

Шунингдек, қарор билан Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Бизнес-Омбудсман етакчи инспектори

Комил Кулиев

 

Кўрилганлар сони: 372 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus