25.03.2017 11:10:44
Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчи қизларининг 45 нафарига "Савдогарбанк"нинг вилоят филиали томонидан замонавий тикув дастгоҳлари топширилди.
Мамлакатимизда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 мартдаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Навоий вилоятида ҳам битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир. Ўтган йили 12 минг 953 нафар ёш мутахассис касб-ҳунар коллежларини битирди. Улар орасидан тадбиркорлик истагида бўлган ўғил-қизларнинг 1362 нафарига тижорат банклари томонидан қарийб 15 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
— Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётгани янги иш ўринлари яратилишида муҳим омил бўлмоқда, — дейди Навоий вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Олимжон Бобомуродов. — Ёш тадбиркорлар турли йўналишларда ўз бизнесини йўлга қўйиб, нафақат оиласи фаровонлигига ҳисса қўшмоқда, балки тенгдошларини иш билан таъминлаяпти.
Битирувчиларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларда ишбилармонлик қобилиятини шакллантириш, ёшларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим муассасаларида ташкил этилган махсус ўқув курслари фаолияти янада самарали бўлмоқда. Хусусан, Нурота қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида 972 нафар ўқувчи таҳсил олади. Жорий ўқув йилида таълим масканини 307 нафар ўғил-қиз битиради. Мазкур коллежнинг яна 7 нафар битирувчисига ҳам чорвачилик ва паррандачилик йўналишлари бўйича имтиёзли кредитлар ажратилди.
Шунингдек, банк томонидан шу кунгача 86 нафар коллеж битирувчисига 382 миллион сўм имтиёзли кредитлар берилди.
Ўз мухбиримиз.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:717
Кўриб чиқилган:448 (62%)
Кўриб чиқилмоқда:269 (38%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а