Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > СУДЛАР ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ


Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори, нуфузи унда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади. Фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бевосита суд органлари билан боғлиқдир.

Бугун Навоий вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллий журналист ва блогерлар учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида вилоят ОАВ вакиллари иштирок этиб, вилоят судлари томонидан 2020 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахборот берилди.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан вилоят судининг судьяси А.Сафаров маъруза қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Матбуот анжуманида йигирмага яқин ОАВ вакиллари иштирок этди.

Кўрилганлар сони: 996 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus