22.11.2014 16:19:20
“Созлар навоси” ёш мусиқа ижрочилари вилоят танлови 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ва ижодкор ёшларнинг маданият ва санъат соҳаларидаги истеъдодини аниқлаш ва маҳоратини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, мусиқа орқали ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, ўзбек миллий санъати анъаналарини тарғиб қилиш, ривожлантириш ва ёш авлодга етказиш мақсадида жорий йилда илк маротаба вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилди.
Танловнинг шаҳар, туман саралаш босқичида иштирок этган 110 нафардан зиёд ёшлардан ғолибликни қўлга киритган 26 нафар истеъдодли ёшлар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Мазкур босқичда 5 та номинацияда, жумладан, “Дамли чолғу” номинациясида 2 нафар, “Урма-торли чолғу” номинациясида 1 нафар, “Мезробли чолғу” номинациясида 15 нафар, “Урма-зарбли чолғу” номинациясида 6 нафар ҳамда “Камонли чолғу” номинациясида 2 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этдилар.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Созлар навоси” ёш мусиқа ижрочилари танловининг вилоят саралаш босқичи бўйича қуйидаги ёш иқтидор эгалари танлов ғолиблари деб топилди ва Навоий вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг I, II ва III даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар:
Дамли чолғу йўналиши бўйича:
1-ўрин Шодиев Шерзод (Кармана тумани) – Най ижрочилиги бўйича
Мезроб (плектор)ли чолғу йўналиши бўйича:
1-ўрин Нишонов Сардор (Навоий шаҳри) – Қашқар рубоби ижрочилиги бўйича
2-ўрин Мирзаев Дилшод (Навоий шаҳри) – Рубоб прима ижрочилиги бўйича
3-ўрин Қўзиева Гуласал (Қизилтепа тумани) – Дутор ижрочилиги бўйича
Урма-зарбли чолғу йўналиши бўйича:
1-ўрин Раббимов Ўктам (Навоий шаҳри) – Доира ижрочилиги бўйича
Камонли чолғу йўналиши бўйича:
1-ўрин Сайфуллаев Беҳруз (Қизилтепа тумани) – Ғижжак контрабас ижрочилиги бўйича ғолибликни қўлга киритишди.
Жами мурожаатлар:833
Кўриб чиқилган:448 (54%)
Кўриб чиқилмоқда:385 (46%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а