Бугун: 06 Окт 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > САНОАТДА МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ – ИҚТИСОДИЙ МУСТАҚИЛЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ


Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб қувватлаш, мавжуд муаммоларнинг ечимини топишда амалий ёрдам бериш мақсадида бир қатор бизнес субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Жумладан, вилоят раҳбари Навоий шаҳрида жойлашган “NAVPROMLITMASH” МЧЖга қарашли корхонада бўлиб, бу ерда метални қайта ишлаш эвазига ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ва қуйиш цехи, шунингдек, янги ташкил этилган замоанвий ишлаб чиқариш цехи фаолиятини кўздан кечирди

Танишув жараёнида Н. Турсунов саноатда фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий дастгоҳлар ва ишлаб чиқарилаётган “Саноат фильтри”ни маҳаллий ва ташқи бозор талаблари, экспорт қилиш имкониятлари ҳақида тўхталиб, саноатда маҳаллийлаштириш даражасини ошириш – иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят раҳбари “HEATING RADIATORS” МЧЖда ишлаб чиқарилаётган маиший радиатор ва икки контурли иситиш қозонларининг ишлаб чиқарилиши жараёни билан ҳам танишди.

Корхона раҳбарлари билан мулоқот жараёнида тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш жараёнларини янада кенгайтириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларини маҳаллайлаштириш ҳамда кенгайтириш мақсадида долзарб муаммолар ва уларнинг ечимига амалий ёрдам бериш масалалари муҳокама этилди.

 

Кўрилганлар сони: 2194 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus