23.07.2014 15:56:03
Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Нарпай туманларида ҳокимлар ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳар иккала туманда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтган ва уларда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этган. «Газета.uz»нинг хабар беришича, сессиялар қачон ўтказилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Ўз маърузасида вилоят ҳокими ҳар иккала туманда маълум муваффақиятларга эришилгани қаторида, бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилганини қайд этиб ўтган.
Хабар беришларича, Баҳодир Саъдуллаев ва Суюн Раззоқов, ўз аризасига кўра, мос равишда Самарқанд ва Нарпай тумани ҳокими лавозимидан озод этилган.
Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Оқдарё тумани ҳокими биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Ботир Қодиров Самарқанд тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Шунингдек, шу кунгача Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган Баҳодир Юсупов, вилоят ҳокими тавсиясига кўра, туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Жами мурожаатлар:887
Кўриб чиқилган:448 (51%)
Кўриб чиқилмоқда:439 (49%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а