27.09.2014 13:28:06
2014 йилнинг 25 сентябрь куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда ҳудудлардан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгаши раислари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Э. Турдимов бошқарди.
Депутатлар сессия кун тартибида энг аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий МажлисиҚонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги қарори ижросини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
Қайд этилишича, бўлажак сайловларда 628500 нафардан ортиқ навоийлик сайловчи иштирок этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайлови бўйича вилоятимизда 5 та, халқ депутатлари вилоят Кенгаши бўйича 50 та, туман Кенгаши бўйича эса 285 та сайлов округи, шунингдек, 326 та сайлов участкаси ташкил этилиши кўзда тутилган. Мазкур сайлов участкалари ва округларини зарур оргтехника ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш энг долзарб вазифадир.
Сессияда муҳим сиёсий жараёнда оммавий ахборот воситалари иштирокини қонун доирасида таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида "тўртинчи ҳокимият"нинг самарали фаолияти зарурлиги хусусида ҳам сўз борди.
Сессия халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси таркиби ҳамда комиссия раиси Шуҳрат Жўраев номзодини тасдиқлади. Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар ҳам тавсия этилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жами мурожаатлар:954
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:506 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а