27.08.2020 17:40:46
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 20 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб, вақтинча ишламаётган ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлаган эдилар. Халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилган эди.
Бугунги кунда жамғарманинг вилоят ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳисоб-рақамларига ҳудудлардаги ҳомийлар ва маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан жами 22 млрд, 213 млн. сўм пул маблағлари келиб тушди.
“Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан пандемия даврида даромад манбаинийўқотган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 14 минг 377 нафар оилага 11 млрд, 265 млн сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Яъни 9 минг 94 та оилага кундалик истеъмол товарлари, 1 минг 635 та оилага дори воситалари, 2 минг 183 та оилага пластика карточкасига ва нақд пулда моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1 минг 465 та оилаларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан Сирдарё вилоятидаги тошқиндан талофат кўрган фуқароларга 5 млрд. 940 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
Бугун ушбу тадбирларда фаол жонбозлик кўрсатган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар ва фуқаролар ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими К. Турсунов ҳам иштирок этди.
Жами мурожаатлар:985
Кўриб чиқилган:448 (45%)
Кўриб чиқилмоқда:537 (55%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а