29.04.2020 11:51:49
Бугун вақт ва макон танламайдиган тушунчалардан бири ҳам бу-саховат ва кўмакдир. Ҳа, олий ҳиммат юртдошларимиз зиммасида мамлакат иқтисодиётига ҳисса қўшиш, шунингдек, айни пайтда уйда қолган аҳоли, айниқса, эҳтиёжмандлар корига ярашдек масъулиятли, хайрли юмушлар мужассам. Синовли кунларни енгиб ўтишда зарафшонлик тадбиркору фермерлар, корхона вакиллари халқимизга хос юксак фазилатларни намойиш этишмоқда.
Зарафшон шаҳрида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ортаяпти. Маҳалла хайрия жамоат фонди Зарафшон шаҳар бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” хайрия жамғармасига тадбиркорлар ва ташкилотлар томонидан қисқа вақтда хайрия маблағлари келиб тушмоқда. Шаҳарда ушбу маблағларни умумлаштириш ва тасарруф этиш бўйича штаб фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллий кенгашлар депутатлари томонидан эҳтижёманд, боқувчисини йўқотган, ногирони бор оилалар ўрганилиб, рўйҳатлари шакллантирилди. Зарафшон шаҳар биринчи сектор ҳудудидаги Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида 2343 нафар оила истиқомат қилади. Ўрганишлар жараёнида ҳудудда 45 нафар кўмакка муҳтож оила борлиги аниқланди. Уларни 3 ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб турувчи дастлабки кўмак ишлари амалга оширилди.
-Ҳозирги оғир пайтда аҳолининг эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож қатламларига ёрдам қўлини чўзиш, уларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватлаш биз тадбиркорларнинг бурчимиз. Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусига биз ҳам лаббай деб жавоб бердик. Умуман олганда ҳеч бир зарафшонлик тадбиркор бундай хайрли ва эзгу ишда четда турмайди, -дейди Амирбек-Зарафшон хусусий корхонаси раҳбари Садриддин Рўзиев.
Нафақат мамлакатимзда, балки, Зарафшон шаҳрида ҳам шу каби эзгу ишларнинг кўлами муборак рамазон ойига ҳамоҳанг равишда тобора кенгайиб бораверади.
Жами мурожаатлар:985
Кўриб чиқилган:448 (45%)
Кўриб чиқилмоқда:537 (55%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а