Бугун: 12 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > РЕСПУБЛИКАДА ИЛК БОР “ЖАЖЖИ ЗАКОВАТЧИЛАР” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ НАВОИЙДА ЎТКАЗИЛДИ


Вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази” биносида вилоятдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 6-7 ёшли тарбияланувчилари ўртасида “Жажжи заковатчилар” интеллектуал ўйинининг вилоят брейн-ринг босқичи ўтказилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур интеллектуал ўйин республика миқёсида илк бор Навоий вилоятида ташкил этилди.
Интеллектуал ўйинда Навоий шаҳри, Қизилтепа, Конимех, Кармана ва Навбаҳор туманларидаги боғчаларнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган жажжи билимдон жамоалари ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган мазкур ўйин якунида Навоий шаҳридаги 26-сонли ДМТТ жамоаси 1-ўринни, Навбаҳор туманидаги 10-сонли ДМТТ жамоаси 2-ўринни ва Қизилтепа туманидаги 19-сонли ДМТТ жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Тадбир якунида ғолиб жамоаларга бошқарманинг диплом ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Кўрилганлар сони: 111 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus