Бугун: 21 Июн 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ПРЕСС-ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ НАВБАҲОР ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БЎЛДИ.


Сўнги 2 йил давомида бутун дунёда тиббиёт ходимларига эҳтиёж ошди. Бунинг сабаби барчамизга маълум бўлганидек, коронавирус пандемиясидир. Аҳолига хизмат кўрсатиш кўлами ва ишчи ходимларининг кўплиги билан ҳам Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси тумандаги энг катта муассасалардан бири ҳисобланади.

 

Шу боис Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасида ПРЕСС-ТУР ташкил этилди. Пресс-тур давомида туман тиббиёт бирлашмасида соғлом ва носоғлом овқатланиш бўйича кўргазмалар, ўта хавфли юқумли касалликлар  аниқланганда тиббиёт ходимининг ҳаракат тактикаси, коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнлари, Навбаҳор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасининг янги биноси билан таништириш жараёнлари билан оммавий ахборот воситалари ходимлари таништирилди.

 

ОАВ вакиллари билан мулоқот жараёнида тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Шодиев 2020 йил пандемия даврида коронавирус инфекциясига қарши кураш тадбирларини амалга ошириш мақсадида жами туман ҳокимлиги захира маблағларидан 775 млн 481 минг 996 сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар беморларни даволаш ва ишчи ходимларни ҳимоя кийимлари ва антисептик воситалари учун ишлатилган. Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси короновирус инфекциясига эрта ташхис қўйиш ва профилактик тадбирларни эрта амалга ошириш мақсадида 15 та эмлаш бригадалари,15 та эмлаш пунктлари, 3 та мобил бригада эмлаш жараёнига 69 нафар тиббий ходим,18 нафар врач, 33нафар вакцинатор ва унинг дублёрлари, 18 нафар регистратор тайинланган.

 

Шунингдек, яқин кунларда ишга туширилиши режалаштирилаётган янги поликлиникага рақамли рентгин ва УЗИ аппарати келтирилган. Ушбу аппарат ёрдамида касалларга тўғри ташхис қўйиш ва скринингдан олдинги текширувларда болаларда учраши мумкин бўлган нуқсонли касалликларни олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Кўрилганлар сони: 753 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus