Бугун: 21 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > “PHANES GROUP” ХАЛҚАРО КОМПАНИЯСИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ ҚУРАДИ


Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станцияси (ҚEС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди.

 

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида “Phanes Group” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим ҳам имзоланган.

 

“Phanes Group” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҚEС (IA) ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим (PPA) 200 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш учун техник ва тижорий шартларни, шунингдек, 60 км узунликдаги 220/110 кВ нимстанцияни ўз ичига олади.

 

Маълумот учун, “Phanes Group” бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган бўлиб, у қуёш энергияси, шунингдек, инвестиция ва активларни бошқариш соҳасида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади. “Phanes Group” 2012 йилда ташкил этилган. 

 

Кўрилганлар сони: 1128 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus