Бугун: 04 Июн 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қозоғистон Мирзиёев билдирган ташаббусни қўллаб-қувватлаган биринчи давлат бўлди


  Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида Ўзбекистон томонидан билдирилган «Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ноформал маслаҳатлашувини ташкил этиш» таклифини маъқулламоқда. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов сўзларига таянган ҳолда хабар беради.

  «Нурсултон Назарбоев мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, илк учрашувни келгуси йил Наврўз айёми арафасида Қозоғистонда ўтказишни таклиф қилади», - деди Абдраҳмонов Самарқандда бўлиб ўтаётган халқаро анжуман бош минбаридан.

  Вазирнинг айтишича, «Марказий Осиёдаги долзарб масалаларни фақат ўзаро кучларни бирлаштириб, умумий масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳал қилиш мумкин».

Кўрилганлар сони: 32147 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus