Бугун: 08 Июн 2023 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ўзбекистон Президенти Фарғонада


Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятида фермерлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Фарғона вилоятига сафарининг иккинчи куни – 27 июнда Қува туманидаги «Роҳатой» фермер хўжалиги далаларига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бир кун аввал – 26 июнь куни Президент Фарғона шаҳридагиқурилиш ишлари билан танишганди. Ислом Каримов Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари халқ манфаати йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва унинг самараларига ёрқин мисол эканини, бундай бунёдкорлик одамлар кўнглини кўтариб, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти фермерлар ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари билан мулоқотда фермерлик ҳаракатининг самаралари, уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида тўхталди, фермерлик ҳаракатининг истиқболи ҳақида сўз юритар экан, фермерлар қишлоқ хўжалиги соҳасининг ҳал қилувчи кучи бўлиши лозимлигини таъкидлади.

«Бир пайтлар халқимиз эҳтиёжи учун зарур бўлган ғалланинг асосий қисмини бошқа давлатлардан олиб келар эдик. Фермерлик ҳаракатининг йўлга қўйилгани, уларга керакли шароит ва кенг имкониятлар яратиб берилгани туфайли Ўзбекистон қисқа вақтда ғалла мустақиллигига эришди. Дастлабки йилларда фермерларимиз хорижий давлатларга бориб, тажриба орттириб келган бўлса, энди чет элликлар келиб биздан ўрганиб кетмоқда», – деди Ислом Каримов.

«Бу йил мамлакатимизда ғалладан мўл ҳосил етиштирилди. Бу, авваламбор, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги туфайлидир. Тинчлик бўлган жойда мана шундай мўл-кўлчилик, фаровонлик бўлади, одамлар ўз мақсадларини рўёбга чиқаради. Бу неъматларнинг барқарорлигини таъминлаш учун танлаган йўлимизда собитқадам туриб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашимиз, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшашимиз даркор», – деди Президент.

«Фермерлик ҳаракати ҳақида гапирганда, мен илгари айтган бир фикрни яна бир бор такрорлашни ўринли деб ўйлайман. Фермер нафақат деҳқончилик сирларини пухта билиши, айни пайтда у иқтисодчи, ҳисобчи, менежер, селекционер, бизнесмен, керак бўлса, дипломат бўлмоғи зарур. Бугунги ҳаёт олдимизга қўяётган янги-янги вазифаларни яхши билиши, одамларнинг, айниқса, қишлоқ аҳлининг турмуш даражасини янада яхшилаш, юртимизни бундан-да обод қилишда фаол иштирок этиши керак», – деди Ўзбекистон давлат раҳбари.

«Роҳатой» фермер хўжалиги 349 гектардан ортиқ майдонда пахта ва ғалла етиштирмоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, бу ерда балиқчилик ташкил этилган. 200 тонна ҳажмдаги музлатгич омбор барпо этилиб, мева-сабзавотларни сифатли сақлаш йўлга қўйилган.

ЎзАнинг ёзишича, Фарғоналик дехқонлар бу йил 112,5 минг гектар майдонда ғалладан ҳосил етиштирди, шу кунларда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда. Олтиариқ туманидаги «Нурли обод», Бувайда туманидаги «Патилахон», Ёзёвон туманидаги «Тўхтасин – 2000», Учкўприк туманидаги «Марварид гул ифори», Тошлоқ туманидаги «Луқмонов» фермер хўжаликлари бу борада алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 35622 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus