Бугун: 17 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ОАВда — она ва бола муҳофазаси


Навоий шаҳридаги "Камилла" меҳмонхонасида "Соғлом бола йили" давлат дастури доирасида она ва бола муҳофазаси билан боғлиқ масалаларни ёритишда ОАВ салоҳиятини кучайтириш" лойиҳасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агент­­ликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлан­ти­риш жа­моат фонди, Журналистларни қайта тай­ёрлаш мар­кази ҳамда ЮНИСЕФ ҳамкорлигида таш­кил этилган дав­ра суҳбатида вилоят оммавий ахбо­рот воситалари ходимлари ва соғлиқни сақлаш ти­зими вакиллари иш­тирок этди.

Тадбирни лойиҳа координатори, Ўзбекистон Жур­­налистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Ёрқул Умаров бошқариб борди. У ўз сўзида мамлака­ти­мизда ёшлар ва болаларнинг фаровон ҳаёт ке­чи­ришларини таъминлаш масаласи устувор аҳа­мият касб этиши, мазкур лойиҳани амалга оши­риш дои­расида ОАВнинг аҳоли ҳуқуқий маданияти ва онгини мустаҳкамлаш муҳим ўрин тутишини таъ­кидлади. Шу­нингдек, фуқароларга оналар ва бола­лар сало­мат­ли­гини муҳофаза қилиш, репродуктив саломат­ли­гини таъминлаш ва унга оид амалдаги мил­­лий қо­нунчиликни таҳлил этиш масалалари иш­ти­рокчилар­нинг диққат-марказида бўлди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан вилоят скрининг мар­­кази директори МаҳфузаҲамроева ҳудудимиз­даги тиббиёт муассасалари фаолияти, замонавий ру­сум­даги тиббиёт ускуналарининг аҳамияти, улар­га асос­ланиб, тиббий муолажаларни амалга оши­риш бора­сида қилинган ишлар хусусида тўх­талди. Тад­бирда скрининг текшируви ҳомиланинг ир­сий касалликлари ва туғма ногиронликни эрта аниқлаш имконини бераётгани, айниқса, энди оила қу­ра­ётган ва қариндошлар ўртасида қайд этилаёт­ган ни­коҳ­ларнинг ёки эрта турмушнинг олдини олиш бо­расида тушунтириш ишлари кенг йўлга қў­йил­ганлиги, на­ти­жада нуқсонли туғруқлар ва ирсий хас­таликлар сези­лар­ли даражада камайгани эъти­роф этилди.

Мақсадли текширишларнинг тўғри йўлга қўйи­лаёт­­гани оналар ва болалар ўлимининг камайи­ши­га, жо­рий йилда ўтган даврларга нисбатан бо­лаларнинг ўси­­ши нормал ҳолатда кечиб, бўйи ва вазни му­­­вофиқлашгани қайд қилинди. Бу ижо­бий кўрсат­кич­­нинг бош омили тиббий кўрик­ларнинг чуқур­лаш­тирилганлиги ҳамда болалар спортининг ри­вожига алоҳида эътибор қаратилгани самара­сидир.

 Шунингдек, давра суҳбатида вилоят репродуктив саломатлик маркази терапевти Дилафрўз Ҳаки­мова "Репродуктив саломатликда соғлом турмуш тар­зи" мавзусида маъруза қилди.

Бунда асосий эътибор аҳолининг тиббий мада­ния­тини ошириш, тўйдан олдинги кўрик, ҳомиладор она­нинг саломатлигини таъминлашнинг аҳамияти, бола учун кўкрак сутининг афзалликлари, витамин ва оқ­сил­ларга бой овқатланиш режимига амал қилиш, атроф-муҳитни тоза сақлаш каби масалаларга қара­тилди.

Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозараларга бой бўл­­ди. Якунда республика ОАВнинг вилоят мух­­бирлари ва маҳаллий журналистлар бу бора­даги тарғибот ишларини тиббиёт ходимлари би­лан ҳам­кор­­ликда фаол олиб боришга келишиб олишди.

Нигора РЎЗИЕВА.

Кўрилганлар сони: 6593 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus