25.09.2014 16:40:14
Туркистон” саройида "ICTWEEK” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида "MIT.uz”–миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014йил 6февралдаги ПҚ-2124-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ ташкил этилди.
Тантанали тақдирлаш маросими расмий бошланишидан аввал, "Туркистон” саройининг фойесида танлов иштирокчиларининг танловга тақдим этган ишларидан фотокўргазма ташкил этилди. Бундан ташқари Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан тайёрланган техник ишланмалар, дастурлар намойиши ўтказилди ҳамда бу кўргазмалар маросимга ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Аста-секинлик билан тадбирнинг асосий қисми яъни танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бошланди. Томошабинлар орасидан доира садоси билан кириб келган ёш доирачилар тадбирни очиб беришди. Доира садоси аста-аста тўхтаб, зал бўйлаб қоронғулик ҳукм сурди. Қоронғулик бағридан қизил, кўк ранглар жилоси замонавий рақс ҳаракатлари билан нур бағишлади. Ана шу тариқа MIT.uz — миллий интернет танловининг тантанали маросими старт олди. MIT.uz танлови "Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаёт акс этган энг яхши сайт" номинацияси бўйича Навоий вилояти Навоий шаҳридан Арзиев Норбек ҳам иштирок этиб, NAV.UZ портали орқали 2-ўринни қўлга киритди.
Жами мурожаатлар:717
Кўриб чиқилган:448 (62%)
Кўриб чиқилмоқда:269 (38%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а