Бугун: 28 Фев 2024 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА САНИТАР ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИГА ЧИҚИНДИ ТАШУВЧИ МАХСУС ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКАЛАР ТОПШИРИЛДИ


Навоий шаҳридаги маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш, санитар тозалаш корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Стимул Навоий” МЧЖга лизинг асосида 3 та маиший чиқиндиларни йиғиш техникалари олиб келинди.

Ушбу техникалар ҳашар йўли билан Навоий шаҳрининг барча маҳаллаларидаги аҳоли томонидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш қамровини ошириш ва ҳудуд аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида “Стимул Навоий” МЧЖ га топширилди.

Маълумот учун, “Стимул Навоий” МЧЖ Навоий шаҳрининг “Бинокор”, “Бунёдкор” ва “Тинчлик” маҳалларига санитар хизмат кўрсатиш мақсадида аҳолидан ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишларини амалга оширади.

Кўрилганлар сони: 228 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus