Бугун: 16 Авг 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ РАСМАН ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ


Навоий вилояти шаҳар ва туманларида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга мувофиқ, шаҳар ва туманлар ҳокимларига 1 кун муддатда лавозимга тайинланган ҳоким ёрдамчилари билан меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифасини амалга оширади.

Янги тизимга кўра тайинланган ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва шарт-шароитлар давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрда қабул қилинган “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган тартибда шакллантирилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижроси таъминлаши каби вазифаларни амалга ошириши кўзда тутилган.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 644 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus