Бугун: 06 Дек 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА ЎҚИТУВЧИЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН БЕПУЛ ЎТКАЗИЛАДИ


Навоий вилояти халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармалари умумтаълим мактабларида фаолият юритувчи педагог ва ишчи ходимларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.

Қарорга кўра қуйидагилар амалга оширилади:

педагог ва ишчи ходимлар мактаб директорлари билан биргаликда коронавирусга қарши тўлиқ эмланади ҳамда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади;

таълим муассасаларида фаолият юритувчи шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг белгиланган вақтда иш жойида бўлиши қатъий назоратга олинади;

таълим муассасаларида фаолият юритувчи шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг ишлаш самарадорлигини таъминлаш учун уларга юритиладиган табелларни ҳамкорликда юритиш бўйича қўшма келишув ташкил этилади;

мактаблардаги тиббиёт хоналари биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиладиган дори-дармонлар ва зарурий тиббий анжомлар билан тўлиқ таъминланади.  

Кўрилганлар сони: 803 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus