19.04.2021 15:29:54
Ўтган йили“Hududgaz Navoiy” газ таъминоти филиали томонидан вилоят истеъмолчиларнинг фойдаланишида бўлган барча маиший газ баллонларга махсус бар-кодли ёрлиқлар бириктирилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Филиал матбуот хизматининг хабарига кўра, яқинда ҳудудда истеъмолчиларга ID-карта етказиб бериш ишлари ҳам бошланибди. Албатта, кимгадир мазкур тадбирлар ортиқчадек туюлиши мумкин. Аслида бу коррупция ва давлатнинг халққа ажратган ёрдамини талон-тарож қилишга қарши белгилаган қатъий чора.
Соддароқ ифодаласак, аҳолининг маиший-хўжалик эҳтиёжлари учун етказиб берилаётган суюлтирилган газ ҳамда АГЁҚШларда автомобилларга мўлжалланган суюлтирилган газ нархлари ўртасидаги тафовутдан “бойлик” орттирмоқчи бўлганларнинг нафсига қўйилган тузоқ.
Шу ўринда биргина мисол, яқинда «Хатирчи-Учқора» газ тўлдириш шохобчаси мансабдорлари икки ҳолатда 12,2 тонна суюлтирилган газнинг ҳар бир килограммини 2,5 минг сўмдан жами 31,1 миллион сўм ва 300 АҚШ долларига сотаётганида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБ Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди. Албатта, улар ўз қилмиши учун жавоб беради.
Бироқ бугун вилоятда 92 179 та истеъмолчи газ баллондан фойдаланиши, ушбу баллонлар вилоятдаги тўртта шоҳобчада тўлдирилишини ўйласак, юқоридаги тадбирлар газнинг талон-тарожига қарши курашда яхши самара бериши мумкинлигига истеъмолчиларнинг ўзлари ҳам амин бўлишмоқда.
– Битта тўлдирилган газ баллон 22 400 сўмга етказиб берилади, - дейди Конимех туманидаги “Шўркўл” маҳалласининг “Янгиобод” қишлоғида истиқомат қиладиган Султон Ташимов. - Баъзида ана шу нархнинг тўлови борасида тушунмовчиликлар бўларди. Бунинг олдини олиш учун газ баллонларимизга ёрлиқ ўрнатишганди. Яқинда карта ҳам беришди. Энди суюлтирилган газ учун тўловларимиз назорат остида амалга оширилар экан. Бу карталарни учинчи шахсга бермаслик кераклигини айтишди.
Тизимда шаффофликни таъминлаш истеъмолчи манфаати ва иш унумдорлиги учун жуда муҳим. Шуни ҳисобга олиб, вилоятда ҳар битта туманда биттадан маиший газ баллон ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига видеокузатув камералари ўрнатилмоқда. Бу суюлтирилган газ таъминотида коррупцион ҳолатлар, қолаверса, газ баллон тарқатишда соҳа ходимлари ва истеъмолчилар ўртасида турли тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олади. Агар тажриба кўзланган натижани берса, маиший газ баллон ташийдиган транспорт воситаларининг барчаси ана шундай масофадан туриб онлайн назорат қилинади.
Жами мурожаатлар:956
Кўриб чиқилган:448 (47%)
Кўриб чиқилмоқда:508 (53%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а