Бугун: 22 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА 2 ЙИЛДА КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАР ОҚИБАТИДА ДАВЛАТГА 16 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАН


Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги ХII сессиясида вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов маълум қилди.

 

Таъкидланишича, ўтган икки йилда вилоятда 200 нафарга яқин шахс (шундан 138 нафари мансабдор шахс) коррупцион жиноятлар содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

 

Ушбу муддатда 67 та порахўрлик, 4 та мансабни суиистеъмол қилиш, 8 та мансаб сохтакорлиги, 97 та бюджет маблағларини талон-торож қилиш, 13 та мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан фирибгарлик ҳолатлари аниқланган. Оқибатда давлат манфаатларига 16 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етган.

 

Аҳмедов фикрига кўра, бюджет пулларини талон-торож қилиш ҳолатлари, асосан, халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, қурилиш, энергетика, маҳалла ҳамда банк соҳаларига тўғри келган.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 1359 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus