Бугун: 23 Окт 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА “КЕЛАЖАК ЛИДЕРЛАРИ” КЛУБИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ


Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ вилоятимизда ҳам “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилди.

Навоий шаҳар Ёшлар марказида бўлиб ўтган клубнинг очилиши маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов ва вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душановлар иштирок этишиб, ёш лидерларни масъулиятли вазифа билан қутлашди ҳамда давлат органлари, раҳбарлик лавозимларига ёш кадрларни босқичма-босқич шакллантиришда клуб олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Низомда белгиланган талаб асосида тўрт босқичда синовдан ўтказилган 510 нафар номзодлар орасидан энг муносиб 50 нафар лидер ёшлар клуб аъзолига қабул қилинди. Уларнинг 12 нафари олий таълим муассасалари талабалари бўлса, 38 нафари ёш давлат фуқаролик хизматчиларидан иборат.

- Жамиятда ечимини кутаётган муаммолар талайгина, - дейди клуб аъзоси, Навоий давлат педагогика институти ёшлари етакчиси Нодиржон Умаров. – Муаммолар оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг миқёсда танқидий, таҳлилий чиқишлар орқали кўтарилмоқда. Биз, клуб аъзоларининг вазифаси муаммони кўтариш эмас, балки унинг ечимини топиш, деб биламан. Бугунги кунда муаммоли масалаларнинг кўпайиб бораётганлиги раҳбар кадрларнинг бошқарув бўйича етарли билим ва малакага эмасликларида деб ўйлайман. Биз бугундан ана шундай муаммолар билан ишлаб, уларнинг ечимини ўз вақтида топишни ўргансак ва амалиётда буни исботласак, албатта, келажакнинг лидерлари бўлиб шаклланамиз.

Тадбир якунида ёш лидерларга махсус кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалар топширилди.

Кўрилганлар сони: 326 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus