Бугун: 02 Дек 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЙИРИК ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА


Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.

2024 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган мазкур электр станция орқали йилига 1 млрд 800 млн кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Ушбу мега лойиҳанинг умумий қиймати 600 млн долларни ташкил этиб, юз фоиз хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.

Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 800 нафаргача ва ишга тушгандан сўнг 30 нафар янги иш ўрни яратилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 22 декабрдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.

Кўрилганлар сони: 132 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus