Бугун: 06 Окт 2022 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТИББИЁТ ТИЗИМИГА ХОРИЖДАН ЕТУК МУТАХАССИСЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНМОҚДА


Сессия давомида вилоятда шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш бўйича ҳудудий дастури тўғрисида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи З.Расулов ахборот берди.

Ҳисоботда таъкидланишича, бугунги кунда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида жами 184 та тиббий муассаса бўлиб, уларнинг 10 таси шаҳар ва туман марказий шифохоналари, 11 таси кўп тармоқли марказий поликлиника, 40 таси оилавий поликлиника, 74 таси оилавий шифокорлик пункти, 5 таси диспансер, 12 таси ихтисослаштирилган марказ, 1 таси мустақил шифохона ва 33 таси бошқа муассасаларни ташкил этади.
2022 йил 1 апрель кунига қадар вилоятдаги бирламчи тиббий санитария муассасаларида жами 595 та кундузги стационарлар мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда вилоятда қўшимча яна 287 та кундузги стационар ташкил этилган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 11 та шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаларда болалар бўлими ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, Навбахор туманининг 11 та маҳалласида намунали лойиҳа асосида маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил қилинди. Хориждан етук мутахассисларни жалб қилиш борасида Давлат Раҳбарининг берган топшириғига асосан, Россия Давлатидан кардиохирург мутахассис Зубрицкий Алексей вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўз фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари, соҳадаги муаммо ва камчиликлар бўйича депутларнинг таклифи тингланди. Бу соҳа ривожи борасида депутатлардан ҳам Ишчи гуруҳ таркибига қўшиш ҳамда сессия давомида таҳлил этиб бориш кўзда тутилди.

Кўрилганлар сони: 416 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus