10.01.2022 15:49:11
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатлари ва Украинадаги элчиларини қабул қилди.
Учрашувда вилоят раҳбари хорижий давлатлар, хусусан Америка ва Украина билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш учун мавжуд имкониятлар, инфратузилма ва логистика шароитлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов илгари ҳам Навоий вилояти билан АҚШ ва Канада компаниялари ўртасида турли йўналишларда ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга ҳаракатлар бўлгани, сўнгги йилларда орттирилган тажрибалар меваси ўлароқ савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш томонлар учун ўзаро манфаатли бўлишини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси Алишер Курманов Навоий вилояти билан Украинанинг Запорожье вилояти ўртасида қардошлик алоқалари ўрнатилгани ва бу савдо-иқтисодий соҳалардаги ва ахборот технологиялари йўналишидаги ҳамкорликни жадаллаштиришга хизмат қилишини қайд этди.
Музокаралар чоғида томонлар келгусида хорижий ва маҳаллий компаниялар ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ташрифлар алмашишни кўпайтириш, IT, саноат, текстиль, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти йўналишларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга мўлжалланган режали ва самарали ишларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.
Жами мурожаатлар:720
Кўриб чиқилган:448 (62%)
Кўриб чиқилмоқда:272 (38%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а